Работы по демонтажу зданий и сооружений
Код классификатора: 43.11.10.000-00001
- Поставщик
- Не указано
- Марка / бренд
- Не указано
- В наличии
- 10 усл. ед
- Мин. партия
- Не указано
- Категория
- Не указано
Код классификатора: 43.11.10.000-00001
Ишлар таркиби ва ҳажми: Бинонинг чердак (том ости) қисмида жойлашган 1800 м² майдонни тозалаш ишларини бажариш, мавжуд чиқиндилар, чанг, қурилиш қолдиқлари ва бошқа бегона буюмларни йиғиш ҳамда белгиланган жойга олиб чиқиш. Бино таркибида мавжуд бўлган 20 дона ойна конструкцияларини эҳтиёткорлик билан демонтаж қилиш, ойна рамалари ва қўшимча маҳкамловчи элементларни ажратиб олиш. Девор ва шифт юзаларидаги қуриб қолган қуруқ штукатурка қатламларини механик усулда майдалаш (дробление сухой штукатурки) ишларини 700 м² ҳажмда бажариш. Мавжуд 20 дона эшик блокларини (эшик полотноси, қутилари ва маҳкамловчи элементлари билан биргаликда) демонтаж қилиш. Демонтаж ва тозалаш жараёнларида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари, синган материаллар ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, саралаш, объект ҳудудини тозалаш ҳамда буюртмачи томонидан кўрсатилган махсус жойга ташиб чиқиш. Ишларни бажариш давомида бинога тегишли сақлаб қолиниши лозим бўлган конструкциялар, муҳандислик тармоқлари ва бошқа мол-мулкларга зарар етказмаслик чораларини кўриш. Демонтаж қилинаётган элементларни олиш жараёнида қайта фойдаланиш учун мўлжалланган материаллар ва конструкцияларни бутун ҳолатда сақлаб қолиш таъминланиши шарт. Пудратчи ишлар давомида ўз айби билан шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган материаллар, конструкциялар ёки жиҳозларни ўз ҳисобидан тиклаши ёки худди шундай янги маҳсулот билан алмаштириши шарт. Барча ишлар меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва амалдаги қурилиш меъёрлари талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ўлчов бирлиги: хизмат (1 услуга).
Регион доставки не указан в официальном источнике. Уточните его на портале перед заказом.
Данные автоматически получены с официального портала государственных закупок. OsonXarid.uz не изменяет сведения и направляет заказ на официальный источник.